Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун версияси

Меҳнат муҳожирларига учун маслаҳатлар

Россия Федерацияси чегарасидан ўтиш қоидаларига ва мухожирлик рўйхатига тўриш талабларига риоя қилинг

Россия Федерацияси худудига кириб келган барча чет эл фуқаролари турар жойларида 7 иш куни муддат ичида (Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун – 15 кун ичида, Евроосиё иқтисодий бирлашмаси фуқаролари учун – 30 кун ичида) мухожирлик рўйхатига туришлари шарт (хақиқий яшаш жойи манзили бўйича).

Кириб келишда ва хуудда бўлишда, мухожирлик рўйхатига туриш вақтида олдиндан билиб туриб ёлғон маълумотлар ёки қалбаки хужжатлар тақдим қилинса чет эл фуқаросига Россия Федерацияси худудидан чиқариб юбориш ва қайтиб келишига 5 йилгача таъқиқ солиш хавффи билан 5 мингдан 7 минг рублгача жарима солинади (Россия Федерациясининг Маъмурий хуқуқбузарлик Кодексининг 18.8 ва 19.27 моддалари)

“Қабул қилувчи томон” ким дегани

Бу – чет эл фуқаросига яшаш хона берувчи жисмони ёки хуқуқий шахс. Булар қуйидагилар бўлиши мумкин:
• Россия Федерацияси фуқарси;
• Иш берувчи ташкилот;
• Мехмонхона, ётоқхона;
• Хусусий яшаш жойига эгадор чет эл фуқароси.

Россия худудига кириб келаётган барча чет эл фуқаролари (шу жумладан 7 ёшгача бўлган болалар) дактилоскопик рўйхатга қўйиш, суратга тушиш ва тиббий гувохномаланиш тартибидан ўтишга мажбурлар

Буларни қуйидаги муддатлар ичида қилиш керак:
• Патент ёки ишлашга рухсатнома расмийлаштиришда 30 кун ичида;
• 90 кундан ортиқ муддатга шахсий иш билан келган холда 90 кун ичида.
Ушбу хизматлардан оммавий фойдаланиш учун
Коли Томчака кўчаси, Б харфли, 28 уйда жойлашган “Московский” мухожирлик марказига, Якорная кўчаси, 7 уйда жойлашган “Заневский” мухожирлик марказига,
Межевой канал кўчаси, А харфли, 1 уйда жойлашган “Нарвский” мухожирлик марказига,
Полюстровский проспекти, Х харфли, 59 уйда жойлашган “Северны” мухожирлик марказига,
Кубинская кўчаси, 77 уйда жойлашган “Южный” мухожирлик марказига
мурожаат қилишингиз мумкин

Меҳнат патентини

Россия худудида хуқуқий шахс, шунингдек хусусий тадбиркор ёки жисмоний шахс қўлида ишлаш учун Ўзбекистон, Тожикистон, Молдова, Озарбайжон Республикалари фуқаролари томонидан ишламоқчи бўлаётган худудда меҳнат патентини расмийлаштириш керак

Меҳнат патентини расмийлаштириш учун Мухожирлик картасида, кириб келиш мақсадида “Работа” белгиланган бўлиши керак

Агар кириб келиш мақсадини бошқача кўрсатган бўлсангиз Мухожирлик маркази маслахатчиси кириб келиш мақсадини ўзгартиришга ариза тайёрлашга ёрдам беради. Бунда чегарани кесиб ўтишга хожат бўлмайди.

Мехнат патентини расмийлаштириш учун керакли лицензияси бор тиббий муассасада тиббий гувохномаланишдан ўтиш керак

Тиббий ташхис (маълумотнома) 1 йил мобайнида амал қилади. Бир йилдан сўнг меҳнат патентини қайта расмийлаштириш вақтида тиббий комиссиясидан қайта ўтиш керак бўлади.

Россия Федерацияси худудига кириб келган вақтдан бошлаб 30 кун муддат ичида патентни расмийлаштиришга хужжатларни тақдим қилиниши керак

Ушбу муддатни бузган холда 10 мингдан 15 минг рублгача жарима қўлланилади.

Чет эл фуқароси меҳнат патентида кўрсатилган мутахассислик ва Россия Федерацияси худудида ишлаш хуқуқига эга

Ушбуни бузганлик холда 4 мингдан 7 минг рублгача жарима қўлланилади.

Меҳнат патентини расмийлаштириш учун рус тили, Россия тарихи ва Россия Федерацияси қонунчилиги бўйича имтихон топшириш керак

Имтихон якуни бўйича 3 йил амал қилувчи Гувохнома берилади

Меҳнат патентини расмийлаштиришда рус тилини, Россия тарихини ва Россия Федерацияси қонунчилигини билишини тасдиқловчи хужжат сифатида қуйидаги хужжатларни тақдим қилиш мумкин

• Рус тилини, Россия тарихини ва Россия Федерацияси қонунчилигини билиши хақида Гувохнома;
• 01.09.1991 йилда СССР худудида берилган, таълим олганлик хақидаги хужжат;
• 01.09.1991 йилдан кейин Россия Федерацияси худудида берилган, таълим олганлик хақидаги хужжат;

Патент бўйича ишлаш учун хар ойда солиқ тўлаб бориш керак (аванс солиқ тўлови – жисмоний шахснинг даромад солиғи)

Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида хар ойги солиқ тўлови хажми:
2022 йилда – 4200 рубл;
2023 йилда – 4400 рубл.

Солиқларни ўз вақтида тўланг

Меҳнат патентини амал қилиш муддати хар ойги солиқ (жисмоний шахснинг даромад солиғи) тўлови билан узайтирилади. Солиқни патентни орқа томонида кўрсатилган, берилган вақти муддатигача тўлаш керак. АГАР ТЎЛОВНИ 1 КУНГА ХАМ КЕЧИКТИБ ҚЎЙИЛСА ПАТЕНТ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ ЙЎҚОТАДИ.

Меҳнат патентини олгандан сўнг чет эл фуқароси 2 ой ичида шахсан ўзи ёки буюртма хати билан почта орқали меҳнат шартномаси нусхасини Россия Федерацияси Ички Ишлар Вазирлиги Мухожирлик ишлари

Меҳнат патентини амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин чегарани кесиб ўтмаган холда уни қайта расмийлаштириш мумкин

Патентни қайта расмийлаштириш учун чет эл фуқаросини доимги хужжатларидан (паспорт, мухожирлик картаси, регистрация) ташқари 12 ой мобайнида тўланган солиқлар квитанцияларини, мехнат шарртномасини ва иш берувчининг йўриқномасини тақдим этиш керак.

Меҳнат патенти йўқолган ёки яроқсиз холга келган бўлса унинг дубликатини беришни сўраб мурожаат қилиш мумкин

Меҳнат шартномасини

Меҳнат шартномасини ёки фуқаролик-хуқуқий шартномаларни тузишда уларнинг матнларини синчковлик билан ўқинг ва шартномани тузиш вақти ва жойига, амал қилиш муддатига, кўрсатилган иш жойига, мутахассислигига (касбига), меҳнат мажбуриятларига, иш вақти режимига, меҳнат хаққининг миқдори ва шароитига ва томонларнинг имзоларига  алохида ахамият беринг. Шартнома икки нусхада тузилиши керак ва бир нусхаси чет эл фуқароси қўлига тақдим этилиши шарт.

Россия Федерацияси мухожирлик қонунчилиги бузилган холда Россия Федерацияси худудига қайта кириш таъқиқланиши мумкин (киришга таъқиқ)

 Россия Федерацияси худудига киришга таъқиқ бор йўқлигини текширишни Россия Федерацияси Ички Ишлар Вазирлиги Мухожирлик ишлари бўйича Бош Бошқармасининг http://services.fms.gov.ru/info-service.htm?sid=3000 сайтида амалга ошириш мумкин.

Хужжатларни расмийлаштиришда гумонли шахслар ёрдамидан фойдаланманг

Қалбаки хужжатлардан фойдаланганлик ва уларни тайёрлаганлик учун чет эл фуқаролари Жиной жавобгарликга тортиладилар.

Полиция ходими хужжатларни текширганда

Полиция ходими хужжатларни текширганда чет эл фуқаросиниг ёнида паспорти, мухожирлик картаси, регистрация, ихтиёрий тиббий суғурта полиси, агар чет эл фуқароси патент бўйича ишлаётган бўлса меҳнат патенти ва солқлар тўланганлиги хақидаги квитанциялар (жисмоний шахснинг даромад солиғи).

Хужжатларни йўқотиш холатида уларни енгил қайта тиклаш мақсадида барча шахсий хужжатларингизни нусхалаштиринг ва алохида бошқа жойда сақланг ёки “Ғамҳўрлик” мобил приложениесида электрон архи

Ихтиёрий тиббий суғурта полисини расмийлаштиришда суғурта дастурига нималар киришига эътибор беринг

Полис доирасида ёрдам олиш учун диспетчер пунктига, суғурта полиси бланкасида кўрсатилган телефонга қўнғироқ қилиш керак. Муаммоингизни диспетчерга тушинтиринг ва у Сизни керакли тиббий муассасасига юборади.